Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги мобиль илова яратилди

2021-11-01 | Жамият

Хоразм Маъмун академияси ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими кичик илмий ходими Ражапов Мардонбек тарих фанидан амалдаги мактаб дарсликлари асосида ўқувчиларнинг билимини аниқлаш, уларни тизимлаштириш ва оширишга қаратилган янги мобиль илова яратди.

TestPRO-Salom Mukammalik, деб номланувчи мазкур мобиль илова орқали тарих фанини замонавий ва мутлақо янгича форматда ўрганиш имкони бор.

Илованинг энг муҳим жиҳатлари - тарих фанидан барча синфлар ягона иловага жамлангани, ҳар бир синф 4 та босқичдан иборат экани, қўлланмада оффлайн тест, ёпиқ тест, онлайн тест мужассам эканида намоён бўлади.

Бундан ташқари, ҳар бир мавзуни ўрганиш бўйича 90 фоизлик натижага эриша олмасангиз кейинги мавзулар очилмайди.

Шунингдек, тестлар Давлат тест маркази андозаси бўйича тузилган бўлиб, унда расмли, картали ва турли хил диаграммалар орқали тузилган махсус тестлар жой олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться