Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилоятида “Бухоро IT-Expo” кўргазмаси ўтказилди

2021-11-01 | Жамият

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ва ИТ-Парк Бухоро филиали ҳамкорлигида “Бухоро IT-Expo” кўргазмаси бўлиб ўтди.

“Бухоро IT-Expo” кўргазмасини ўтказишдан мақсад,  Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологиялари, “Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида хизматлар кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субектларини янада қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бозорини янада ривожлантириш ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари сонини оширишдир.  
 
Мазкур кўргазма ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи бизнес вакиллари ва бевосита истеъмолчиларнинг ўзаро мулоқотига, талаб ва таклифнинг шаклланишига, ҳамкорликдаги ташаббусларни илгари суришга имконият яратади.
 
Шунингдек, ушбу кўргазма нафақат соҳадаги сўнгги янгилик ва ишланмалар намойиши, балки ишлаб чиқарувчилар учун ўзаро тажриба алмашиш ва малака оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
 
Кўргазмада “Huawei” хорижий компанияси, “Телеcом Девиcес Про” МЧЖ, “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали, “Алоқабанк” вилоят филиали, “UZDIGITAL TV”, “TURON TV”, “Бухоро агрокластер” МЧЖ, олий таълим муассасалари, вилоятдаги уяли алоқа операторлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳамда маҳаллий дастурчилар томонидан яратилган дастурлари билан тақдимот қилишди.
 
“Бухоро IT-Expo” кўргазмасида 40 дан зиёд корхона ва компаниялар ўз стендлари билан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться