Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги шаҳарча ёшлар тадбирига мезбонлик қилди

2021-10-29 | Ёшлар

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги янги массивда «Сардорлар форуми» ўтказилди. Бағдод тумани Гулистон маҳалласида барпо этилган янги шаҳарча фарғоналик ёшларнинг анжуманига мезбонлик қилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан «Сардорлар форуми» ташкил этилди. «Бағдод тажрибаси» асосида қад рослаган кўп қаватли уйлар, мактаб, коворкинг маркази, маданият саройи ва бошқа кўплаб мажмуалар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Бугунги кунда кўплаб оилалар бу ерда уй тўйини нишонламоқда. Асосийси, баркамол авлод учун ҳам бу ерда барча шароитлар яратилган.  

Шаҳар ва туманлардан келган ёшлар мазкур массивдаги бунёдкорлик ишлари ва янгиланишларга гувоҳ бўлди. Ҳарбий оркестр садолари остида форумнинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Рисолатхон Мамажонова томонидан форумга старт берилди.

Барча сардорлар йўналишлар кесимида гуруҳларга бўлиниб, семинар-тренингларда иштирок этди. Форум доирасида ўтказилган «Сардорлар сайлови – 2021» танловида иштирокчилар томонидан янги ташаббус ва ғоялар илгари сурилди. 266 нафар сардорлар ичидан вилоятга 7 та йўналишдан иборат 14 нафар Сардорлар кенгаши аъзолари сайланди. Танлов ғолиблари совғалар билан тақдирланди. Муҳаммадюсуф Эркинбоев вилоят «Иттифоқ» сардори этиб, Розияхон Рўзибоева «Камалак» сардори этиб сайланди.

Манба: ЎзА

Поделиться