Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири Россия Федерацияси Илм-фан ва таълим вазири билан учрашди
2021-10-29 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йигирма иккинчи йиғилиши муносабати билан Москва шаҳрида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россия Федерацияси Илм-фан ва таълим вазири Валерий Фалков билан учрашди.
Томонлар академик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистон ёш олимларининг Россия илмий муассасаларига, жумладан «Курчатов институти» илмий-тадқиқот марказига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил қилиш таклифини берди. И. Абдураҳмонов, шунингдек, Россия томонини Ўзбекистондаги университетларда сунъий интеллект, водород энергетикаси, робототехника, машинасозлик каби йўналишларда миллий лабораторияларни ташкил этиш лойиҳасида қатнашишга таклиф қилди.
– Биз Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигидаги лойиҳаларга грант ажратишга тайёрмиз, – деди И. Абдураҳмонов. – Аммо бизга Россиянинг эксперт қўллаб-қувватлови зарур.
Учрашувда томонлар аспирантлар ва докторантлар учун квоталар ажратиш ва уларнинг турар жой масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги