Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Стартап форуми ўз ишини бошлади
2021-10-28 | Инновация
Ҳиндистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Стартап форуми ўз ишини бошлади.
Онлайн форматда ўтказилаётган тадбирда стартапларнинг ўзаро кўптомонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган пленар сессиялар, семинарлар, тажриба алмашиш учун маълумотлар базаси, етакчи ҳинд инкубаторлари бўйлаб виртуал турлар ташкил этилади.
ШҲТ Стартап форумида Ҳиндистон , Қозоғистон, Хитой , Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон каби мамлакатлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси иштирок этмоқда. Бундан ташқари форум доирасидаги давра суҳбатларида Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Амир Абидов ва Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий ходими Владимир Цой маъруза билан қатнашадилар. Бундан ташқари, онлайн тарзда ташкил этиладиган маҳорат дарсларида иштирок этиш учун республикамизнинг бир нечта фаол стартап ташаббускорлари ҳам жалб этилган.
Форумнинг асосий мақсади ШҲТаг аъзо мамлакатлар стартап экотизимини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати, экотизимнинг бугунги аҳволи, эришган ютуқларидан хабардор бўлиш ва илғор хориж тажриба алмашинувларини ташкил этишдан иборат. Форум дастурида кўп томонлама инкубатор дастури ва ижтимоий инновацияларни таъминлаш бўйича давра суҳбатлари, шунингдек, муваффақиятга эришган стартаплар орасида тажриба алмашинув дастурлари ўрин эгаллаган.
Мазкур Форумда стартаплар олдида турган ижтимоий масалаларни инновацион ечимлар орқали ҳал этиш, стартаплар экотизимини қўллаб-қувватлаш бўйича институционал чоралар, ШҲТ аъзо-давлатларидаги маҳаллий экотизимларнинг имкониятларини кенгайтириш, стартаплар учун инвесторлар ва ўзаро ҳамкорлик учун корпоратив тадбирларда иштирок этишга имконият яратиш масалалари муҳокама этилади, бу масалаларнинг ечимлари тақдим этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги