Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви тўғрисида

2021-10-27 | Сиёсат

2021 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида бугунги кунда Афғонистонда мутлақо янги воқелик юзага келганини таъкидлади. Тўлиқ ваколатга ҳамда халқаро эътирофга эга бўлишга интилаётган Муваққат ҳукумат тузилди.
 
Қайд этилганидек, Афғонистон яқин келажакда минтақа давлатлари, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади.
 
Айниқса, ҳозирги замонавий босқичда ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
 
Форум иштирокчилари Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, биродар афғон халқига тезкор инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этишини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться