Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни давом этмоқда

2021-10-27 | Жамият

МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида МҲХС ҳужжатлари Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Бугунга қадар 57 та МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди. Мазкур ҳужжатлар юзасидан жамоатчиликнинг маъновий, имловий ва грамматик жиҳатдан ўрганиб чиқилган ўринли таклиф ва мулоҳазалари келиб тушмоқда. МҲХС ҳужжатларининг таржимаси лойиҳаси юзасидан берилган асосли таклифлар уларни асл маъносида қўллаш учун муҳим аҳамият касб этади. 
 
Жорий ҳафтада МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) учун қуйидаги 3 та МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди:
 
 1. 39-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти
 
 Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш;
 
 2. 7-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти
 
 Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш;
 
 3. 10-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти
 
 Консолидасиялашган молиявий ҳисобот
 
Мазкур МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
 
 МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин - ҳавола

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться