Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

INNO Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки биносига пресс-тур ташкил этилди

2021-10-26 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан INNO Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки биносига журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Технопарк Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчасида барпо этилган бўлиб, унга 1,94 гектар ер майдони ажратилган. Бинонинг умумий майдони 10 минг 994 м2 ташкил этади. Лойиҳа доирасида 3 қаватдан иборат инновацион ўқув-илмий маркази биноси (10 минг 994 кв. м.) ва ёпиқ иссиқхона (496 кв. м.) қурилди.

– Инновацион ғоялар ёшларга хослиги статистик маълумотлардан аён, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офис бош директор ўринбосари Акбархон

Собирхонов. – Талабалар шаҳарчасида 50 мингдан ортиқ ёшлар ўқишга қатнайди. Университетда олинган назарий билимларни амалиётда қўллаш асосий кўзланган вазифаларимиздан биридир. Илм-фан натижаларини амалиётда қўллаб кўрмас экансиз, уни тушуниш ва ўзлаштириш қийин кечади. Қўлларида ишланмаси бўлган талабалар, ёшлар, олимлар ва профессор тадқиқотчилар учун технопарк ўз тажрибаларини синовдан ўтказишга имкон беради.

Инновацион ўқув-илмий маркази биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қават қисмида замонавий махсус техник воситалар билан таъминланган биотехнологик лаборатория, ишлаб чиқариш хонаси, тупроқ унумдорлигини таҳлил қилиш лабораторияси, кўргазма учун электромобиль, товуш лабораторияси, робототехника, стандартлаштириш хоналари жойлашган. Иккинчи қаватда талабалар учун 8 та коворкинг хоналари, 3 та тренинг хоналари, ошхона, дам олиш хонаси, 2 та офис, музокаралар хонаси ва маъмурият хоналари жойлашган. Учинчи қаватда 17 та офис хонаси, 2 та музокаралар хонаси, спорт хонаси, замонавий кутубхона, маъмурият хонаси ва омборхона жойлашган. Бинонинг том қисмида 40 кв.т.гача энергия тежовчи қуёш панеллари мавжуд.

Ёпиқ иссиқхона 496,0 кв.м. майдонда замонавий иситиш ва суғориш тизимига эга бўлган, ҳаво ҳароратини бир меъёрда ушлаб турувчи автоматлаштирилган тизимга эга бўлган, енгил металл конструкциядан барпо этилган бино.

Технопаркда талабалар ўз инновацион ғояларини мустақил амалга оширишлари учун замон талабларига мос келувчи махсус лабораториялар, замонавий кутубхона, робототехника воситалари, техник жиҳозлар жойлашган бўлиб, ёш авлоднинг инновацион ғояларини кенгайтириш, уларни амалга ошириш учун хизмат қилади.

Технопаркнинг асосий биноси монолитдан, ҳамда ташқи деворлари газоблокдан қурилган. Ташқи деворларида иситиш ва гидроизоляция ишлари бажарилган, барча металл каркасларига ёнғиндан ҳимоя қилувчи бўёқлар билан ишлов берилган, энергия тежовчи ускуналар ўрнатилган. Бинога ёндош бўлган ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться