Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЙХҲТ делегацияси билан учрашув

2021-10-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда, шунингдек, ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси раҳбари О.Мерфи, Парламент Ассамблеяси витце-президентлари Р.Лопатка ва Д.Риддер, ДИИҲБ Сайлов департаменти раҳбари М.Фитсджералд ва ЙХҲТ ПА сайловлар бўйича котибият раҳбари А.Бейкер иштирок этди.
 
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ЙХҲТ ўртасида йўлга қўйилган очиқ ва ишончли мулоқотни мамнуният билан қайд этдилар, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
 
ЙХҲТ делегациясига Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
 
М.Мекаччи сайловни кузатиш миссиясининг самарали фаолият юритишида барча зарур шарт-шароитларни яратиб бергани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида мамлакатимиз намоён этган очиқлик ва конструктивликни олқишлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться