Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Архив соҳасига оид янги ҳамкорликлар
2021-10-25 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён — Президент сайловини кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари Миллий архиви бош директори Абдулла бин Муҳаммад Ал Раис билан учрашди.
Маълумки, архив ҳар бир давлатнинг тарихи ва бугунини ўзида мужассам этган манзилдир. Тарихга оид энг ноёб манбаларни айни архивда сақланиши ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, халқаро ҳамкорликни юксалтиришни тақозо этади.
Мазкур музокара чоғида ҳам архив билан ишлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, учрашув давомида архивда мавжуд тарихий маълумотларни алмашиш, ноёб қўлёзмалар ва меросларни ўрганиш устида биргаликда ишлаш, ўзаро нусхалар алмашинувини йўлга қўйиш каби муҳим таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирлигида яқинда бўлиши кутилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари ҳамда ўзбек мумтоз санъати дурдонаси бўлган Шашмақомни ЮНЕСКОнинг "Дунё хотираси" номли дастурига киритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилди.
Манба: ЎзА