Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах вилоятида навбатдаги Инкубация ва Акселерация маркази очилди
2021-10-22 | Жамият
Жиззах вилоятида IT-Парк ҳамда Жиззах Давлат Педагогика Институти ҳамкорлигида Инкубация ва Акселерация маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Очилиш дастурида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, IT Парк Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари қатнашишди.
Ушбу марказда талабаларга ўз стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган бўлиб юқори тезликдаги интернет ва замонавий компютерлар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Дастур давомида Инкубатсия ва Акселерация марказида фаолият олиб борадиган талабалар ўзларининг стартап лойиҳаларини дастур иштирокчиларига ва мутахассисларига намойиш қилишди ҳамда мутахассислар томонидан маслаҳат ва қўшимча таклифлар олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги