Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Давлат молиясини бошқаришда ўзаро ўрганиш ва тажриба алмашиш" (ПЕМПАЛ) тармоғи доирасида Бюджет саводхонлиги ва бюджет шаффофлиги бўйича тематик Ишчи гуруҳининг видеоконференсия

2021-10-22 | Иқтисодиёт

PEMPAL  бюджет  юджет Ҳамжамияти доирасида фаолият юритаётган бюджет саводхонлиги ва бюджет шаффофлиги бўйича Ишчи гуруҳининг "Бюджет режалаштириш жараёни доирасида Молия вазирликларига тавсия этилган Бюджет саводхонлигини ошириш ва такомиллаштириш йўъллари" мавзусидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат бюджет департаменти ходимлари томонидан бюджет шаффофлиги ва ташаббускор бюджетлаштиришни таъминлаш борасида Ўзбекистон тажрибаси ҳақида тақдимот намойиш этилди.
 
бюджет  Ҳамжамиятининг Ишчи гуруҳи бюджет саводхонлиги даражасини ошириш, бюджет тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва фуқароларнинг унга киришига, шунингдек, бюджет жараёнида жамоатчиликнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратмоқда. 
 
Тадбирдан кўзланган мақсад-оммавий ахборот воситалари ва ташаббускор фуқаролар томонидан бюджет тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигини таҳлил қилиш, бюджет тўғрисидаги ахборотни бир неча иштирокчи мамлакатлар мисолида тарқатишда замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот алмашиш эди.
 
Маълумот учун: "Давлат молиясини бошқаришда ўзаро ўқитиш ва тажриба алмашиш" тармоғи (ПЕМПАЛ) ўзаро таълим олиш учун платформа бўлиб, Европа ва Марказий Осиёнинг 23 мамлакатидан давлат молиясини бошқариш бўйича мутахассис-амалиётчилар ўртасида профессионал тажриба ва билимлар алмашинувига кўмаклашади (www.pempal.org). Бу иштирокчиларга умумий муаммоларни ҳал қилиш ёндашувларини ишлаб чиқиш ва минтақа мамлакатларида давлат молиясини бошқариш тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. бюджет Ҳамжамияти ПЕМПАЛ тармоғининг учта тематик амалиётчи ҳамжамиятлардан бири ҳисобланади; унинг мақсади бюджет сиёсатини, методологиясини такомиллаштириш ва бюджет шаффофлигини оширишдир.
 
Видеоконференция дастури қуйидагиларни ўз ичига олди: 
 
- журналистика ҳамжамиятидан талаб бўйича шаффофлик ва бюджет саводхонлигини ошириш йўълларини ўрганиш.
 
- Бюджет маълумотларини оммалаштириш ва ташаббускор бюджетлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тажрибасини кўриб чиқиш.
 
- замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан Украина Молия вазирлигининг очиқ бюджет маълумотларини тақдим этиш тажрибаси билан танишиш.
 
- режалаштирилган "Билим маҳсулоти"нинг мазмуни ва форматини муҳокама қилиш.
 
Ушбу Видеоконференциянинг ўзига хос хусусияти унинг сессияларидан бири "давра суҳбати" форматида ўтказилганлиги эди. Режалаштирилган тақдимотлар якунлари бўйича бюджет  шаффофлиги ва ташаббускор бюджетлаштириш соҳасида юзага келадиган муаммолар муҳокама қилинди,Жаҳон банки экспертлари ва аъзо давлатлар вакиллари томонидан таклиф ва изоҳлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться