Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЮНEСКО Ижроия кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган ҳужжатни қабул қилди
2021-10-22 | Сиёсат
ЮНEСКО Ижроия кенгаши ўзининг навбатдаги 212-сессиясини якунлади.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, унинг доирасида Ўзбекистон томонининг ЮНEСКО Ижроия кенгаши томонидан тасдиқланган биринчи ҳужжати ҳисобланган «Хива жараёни: Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни тарғиб қилиш» қарори лойиҳаси қабул қилинди.
ЮНEСКО Бош директорининг ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича ўринбосари, Хива форумида иштирок этиш учун ЮНEСКО делегациясини бошқарган Г.Рамос, шунингдек, ҳужжатнинг бошқа ҳаммуаллифлари Ўзбекистон томонга ушбу ташаббусни илгари сургани учун миннатдорлик билдирди.
Бу давлатлар келгуси йилларда «Хива жараёни» доирасида қўйилган энг муҳим вазифаларни бажариш учун бошқа давлатлар қаторида Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишга тайёр эканликлари ҳақида маълум қилишди.
Манба: ЎзА