Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги илмий лойиҳалар молиялаштирилмоқда: ноёб олма навлари, чурранинг янгича даволаш технологияси, буғдойнинг темир тўплаш хусусиятини кучайтириш, криптографик алгоритмлар ва буюмлар интернети бўйича тадқиқотлар

2021-10-20 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг набатдаги йиғилишида қатор илмий лойиҳалар молиялаштирилди. Шунингдек, юқори кучга эга бўлган стационар аккумулятор яратишга қаратилган битта стартап лойиҳага бошланғич маблағ ажратилди. 

 

Мазкур лойиҳалар вазирлик томонидан мунтазам эълон қилиб бориладиган танловлар доирасида келиб тушган бўлиб, вазирлик ҳузуридаги тегишли илмий-техник кенгашларнинг тавсиясига кўра Ҳайъатга киритилган. Лойиҳаларга берилган эксперт хулосаларини инобатга олган ҳолда Ҳайъат аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан лойиҳаларни молиялаштиришга тасдиқладилар.  2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар рўйхати: https://mininnovation.uz/uz/news/3577

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться