Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади
2021-10-15 | Сиёсат
Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.
Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган уч давлатдан бирига айланди.
Мазкур индекс тадқиқотлари 138 минг оила ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.
Маълумот учун: Бу йил сўровда иштирок этган мамлакатлар сони 2020 йилга қараганда 11 тага ортган. Яъни, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамлакатлар қўшилган.
Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўринга жойлаштирилди:
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида, Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Транспаренси Интренэшнл ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.
Манба: ЎзА