Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТ ПА вице-президенти, Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2021-10-15 | Таълим
Ўзбекистон делегациясининг Евроосиё аёллар форумидаги иштироки доирасида ЕХҲТ ПА вице-президенти, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пиа Каума билан учрашув бўлиб ўтди.
Парламент назоратини амалга оширишда давлат ва ҳамкорлик истиқболлари, ЕХҲТ ПА доирасидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Парламент Ассамблеяси билан Қонунчилик жараёнини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро илғор амалиётларни ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.
П.Каума Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ЕХҲТ ПА ўртасидаги жадал ривожланаётган муносабатларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Таъкидландики, сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги очиқ ва мувозанатли сиёсати туфайли икки томонлама муносабатларда катта ютуққа эришилди. П.Каума сайловни кузатиш миссияларини ташкил этишда ЕХҲТ ПА ва Олий Мажлис ўртасида яқин мувофиқлаштиришнинг муҳимлигини таъкидлади. Демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам беришга, шунингдек, ЕХҲТ ПА мажлисида Республика парламенти фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. ЕХҲТ ПА вице-президенти “Меҳр” гуманитар операциялари натижаларини, яқин Шарқдаги уруш зонасидан 400 дан ортиқ аёл ва болаларни қайтарилишини юқори баҳолади.
Учрашув чоғида томонлар тизимли мулоқот ва фаол алоқаларни, жумладан, ЕХҲТ ПА доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги