Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Қизлар ҳафталиги” хушахлоқ, маърифатли қизлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади

2021-10-14 | Ёшлар

Мамлакатимизда қизларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тарбияли, юксак маънавиятли бўлиб униб-ўсиши, қолаверса, уларни катта ҳаётга, турмушга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Кейинги 4-5 йиллар мобайнида мазкур йўналишдаги ишлар, шубҳасиз, янада юқори босқичга кўтарилди. Бу эса, аввало, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига катта масъулият юклайди.

Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларнинг билим олиш имкониятини кенгайтириш учун янги тизим жорий этилгани алоҳида диққатга сазовордир. Унга мувофиқ, республика бўйича 2020/2021 ўқув йилида олий таълим даргоҳларининг кундузги бўлимларига 950 нафар, 2020/2021 ўқув йилида 2030 нафар эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар талаба бўлиш, давлат гранти асосида ўқиш бахтига муяссар бўлди. Бу хотин-қизларимизнинг олий маълумотли бўлишига, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топишига эътиборнинг юксак намунасидир.

Жорий йилнинг шу кунларида юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда маҳаллаларда бутун дунёда нишонланадиган “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Қизлар ҳафталиги” тадбирларининг дебочаси сифатида “Қизлар форуми” ўтказилди.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, иқтидорли қизларнинг ижодий фаолиятларини оммалаштириш, юксак ахлоқли, маърифатли ва миллий қадриятларга ҳамда она Ватанга содиқ қизлар сафини кенгайтиришдан иборат бўлди.

Ушбу форумда “Қизлар ҳафталиги”да ўтказиладиган тадбирларни ҳар бир маҳаллада юқори савияда ташкил этишга масъул бўлган “Бибихоним мактаблари”, “Қизларжон клублари”нинг аъзолари, “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ғолиблари, Зулфия Давлат мукофоти совриндорлари, республика, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, спорт чемпионлари, тадбиркор, ҳунарманд қизлар фаол иштирок этди.

"Қизлар ҳафталиги" давомида ташкил этилаётган “Бибихоним мактаблари”, “Қизларжон клублари”машғулотлари, иқтидорли қизларнинг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси, ноёб ва инновацион ғоялар намойиши, энг кўп китоб ўқиган қизлар беллашуви, энг кўп хорижий тилларни ўзлаштирган қизлар иштирокида давра суҳбатлари, қизлар мушоираси, фан олимпиадалари ғолиблари, чемпион ва юксак муваффақиятларга эришган қизлар, раҳбар аёллар билан учрашувлар, ёш рассом қизлар кўргазмаси қизларимизнинг бугунги ислоҳотларда иштирокларини янада кенгайтириш, фаол бўлмаган қизларимизнинг ижтимоий фаолликларини ошириш, қизларнинг етакчилик ва ташкилотчилик кўникмаларини шакллантириш, муомала маданияти ва нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.

Тадбирларда олий таълим даргоҳларига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияси билан давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларга яхши тилаклар билдирилмоқда. "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" га кирган қизларга ишга жойлашиш, ўз тадбиркорлик ишини бошлашда, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан амалий кўмак кўрсатилмоқда.

17 октябргача давом этадиган “Қизлар ҳафталиги” республикамизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда маҳаллаларида кўтаринки давом этмоқда.

 

Манба: ЎзА

Поделиться