Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлашда электрон амалиёт мустаҳкамланди
2021-10-14 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ҳамда «UNICON SOFT» МЧЖ билан ҳамкорликда Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимда вазирлик ва ташкилотлар ўртасида ўзаро келишиш имконияти яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги ПФ-5017-сон фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «АХБОРОТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИ МАРКАЗИ» билан «UNICON SOFT» МЧЖ ҳамкорликда adm.ijro.uz тизимда, қоғоз ҳужжатлар билан ишлашдан воз кечилиб, ҳужжатлар билан ишлашга боғлиқ барча жараёнлар электрон тарзда амалга оширилиши шунингдек ҳужжатларни электрон тартибида, электрон рақамли имзо калити орқали имзоланиши учун яратилган adm.ijro.uz тизим орқали ташкилотлар ўртасида ҳужжатларни ўзаро келишиш ҳамда юқори турувчи ташкилотга имзолаш учун киритиш имконияти яратилди, бу эса ўз навбатида соҳада қулайликларни яратиш, иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ортиқча вақт сарфламаслик имкониятини беради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги