Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“KIWIE 2021” халқаро кўргазмаси ихтирочи аёлларга қанот бўлмоқда

2021-10-12 | Жамият

Шу йил Жанубий Кореяда ўтказилган “Корея халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси – KIWIE 2021” халқаро кўргазмасида 30дан зиёд давлат қаторида Ўзбекистон вакилалари ҳам иштирок этди. “Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази” томонидан 11 нафар олима аёлнинг ихтиролари мазкур халқаро кўргазмага тақдим этилган эди. Ушбу халқаро кўргазмада иштирок этган юртимиз хотин-қизлари қатор совринли натижаларни қўлга киритган эди.

Жумладан, Наманган муҳандислик-қурилиш институти доценти Озода Абдуллаева ҳам ўзининг дастурий комплекс ишланмаси билан қатнашиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун Озода Абдуллаеванинг ўзи билан боғландик.

– “Корея халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси – KIWIE 2021” халқаро кўргазмасида ихтирочи хотин-қизлар техника, технология, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашди. Биз ҳам “Техник олий таълим муассасалари магистларининг ахборот бошқарув компитенцияларини ривожлантириш” номли дастурий комплекс тайёрладик ва “Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази” томонидан танловга юборилди. Ушбу ихтиромиз танлов экспертлари томонидан юқори баҳоланиб, бронза медалига муносиб топилди.  

Ихтиромизнинг моҳияти ҳақида тўхталадиган бўлсам, тақдим этилган дастурий комплекс таркибига уч ўлчовли моделлар, аудио, видео, анимацион материаллар, электрон таълим платформасининг модели, алгоритмлари каби контентлар киритилган. Ишлаб чиқилган электрон портал модулларининг функционал тузилмаси эса мақсадли, мазмунли, технологик, инструментал, назорат қилиш, тартибга солиш, баҳоловчи ва натижавий каби таркибий қисмларни ўз ичига олади.  

Ишланманинг имкониятларидан бири электрон портал яратишнинг дастурий алгоритм комплекси қулай интерфейс ва маълумотларни визуал воситалар ёрдамида ихтиёрий мураккабликдаги функционалликни яратади. Замонавий портал ахборот бошқарув фаолиятини директор сервис таъминлайдиган кенг функционал каталог хизматига эга.

Дастурий порталнинг яна бир афзаллиги “sign on” рўйхатдан ўтиш технологияси туфайли портал бир вақтнинг ўзида маълум бир фойдаланувчи ўз ишида талаб қилинадиган турли хил иловаларга киришини таъминлай олади.  

Ушбу портал техник олий ўқув юртларида ўқув жараёни самарадорлигини оширишга, ўқитишдаги муаммоларни бартараф этишда замонавий электрон ўқув ресурслари дидактик таъминоти яратилишига хизмат қилади.  

Манба: ЎзА

Поделиться