Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика Вазири Ўзбекистондаги биринчи автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

2021-10-12 | Жамият

Энергетика вазири Алишер Султанов Тошкент вилоятининг Ўрта-Чирчиқ туманида Ўзбекистонда биринчи ҳисобланадиган “Бектемир” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясида (АГТС) олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Ушбу барпо этилаётган автоматлаштирилган станция Тошкент шаҳри ва вилоятидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб, унинг рақамлаштирилиши натижасида ҳар бир ГТС онлайн назорат қилинади ва инсон омилисиз масофадан бошқарилишига эришилади.

Шу билан бирга, мазкур лойиҳа асосида табиий газ билан таъминланувчи Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги 9 та, Тошкент вилоятининг 8 маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилмоқда. Бунинг натижасида, шу пайтгача табиий газ босими бўйича кузатилган муммолар тўлиқ бартараф этилади. Маълумот учун: Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида, 14 та юқори босимли газ тақсимлаш пункти янгиланди, 139 та ўрта босимли ГТС олиб ташланди. 9 400 та хонадон меъёрий газ босимига эга бўлди. Йиллик 701 минг куб метр табиий газ йўқотилишининг олди олинди. Тошкент шаҳрида йиллик 16 млн куб метр табиий газнинг аниқ ўлчови олиб борилади.

А.Султанов ушбу ишлар билан танишиш учун Ўрта-Чирчиқ тумани, “Бирлик” маҳалласидаги аҳоли хонаданларига ташриф буюриб, истеъмолчиларнинг табиий газ билан таъминланиш ҳолатини ўрганди. Олиб борилган ишлар натижалари хусусида яратилган қулайликлар ҳақида аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Шунингдек, вазир мазкур ҳудуддаги иссиқхоналарнинг энергия ресурслари билан таъминланиш ҳолати билан танишди. Унда иссиқхонанинг муқобил ёқилгиси захираси, иситиш қозонлари стандарт талабларига жавоб бериш ҳолатлари кўздан кечирилиб, мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Ҳаво ҳароратининг кескин пасайган кунларида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини бир маромда узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун иссиқхоналарнинг вақтинча муқобил ёқилғига ўтиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться