Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мурожаатлар эътиборда, ижроси — назоратда

2021-10-11 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида фуқароларнинг навбатдаги қабули ташкил этилди. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров раҳбарлигида ўн нафарга яқин аҳолининг мурожаати тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Мурожаатлар асосан ижтимоий ва иқтисодий кўмак, шунингдек, коммунал соҳага оид бўлди.

Жумладан: - Яккасарой тумани Миробод кўчасида истиқомат қиладиган пенсионер Г. А. II-гуруҳ ногирони бўлиб, келин ва неваралари, шунингдек, 3 нафар уйланмаган ўғли билан бирга яшайди. Уни ўғилларини уйлантириш учун жой муаммоси қийнамоқда. Шу боис, фуқаро субсидия олишда амалий ёрдам сўради.
Масала масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилгач, Г. А. га дастлаб субсидия олиш шартлари тушунтирилди. Мавжуд қонунчилик меъёрлари доирасида ҳокимлик томонидан барча ёрдам берилиши, аввало, туман ҳокимлиги ҳузуридаги комиссияга учрашиш зарурлиги тушунтирилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди;

- Учтепа туманида яшайдиган К. Ҳ.га кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун субсидияга 352 миллион сўм маблағ ажратилган. Лекин у ўзига яқин ҳудуддаги уйлар қиммат эканлиги боис, хонадон харид қилишда қийналмоқда.
Муаммо масъуллар билан биргаликда кўриб чиқилгач, унга зарур ёрдам кўрсатишга қарор қилинди. Мурожаат эгасига тегишли ташкилотларнинг масъуллари ва мутахассислари бириктирилиб, мурожаати ижроси назоратга олинди;

- Олмазор туманидан қабулга келган У. Н.нинг онасига жигар хасталиги бўйича хорижда жарроҳлик амалиёти ўтказилган, ҳозир ҳам доимий равишда даволанишга муҳтож бўлиб, бунинг учун зарур маблағ етишмаяпти. Мурожаатчининг айтишича, туман ҳокимлиги томонидан илгари 21 миллион сўм ажратилган, яқинда ҳам 10 миллион сўм берилади. Аммо бу пуллар даволанишига камлик қилмоқда.
Мутасаддилар масалани атрофлича ўрганиб чиқишгач, масъулларга касал онахонни тегишли тиббиёт ходимлари доимий назоратга олиши, дори-дармонга бўлган эҳтиёжини таъминлаши юзасидан топшириқ берилди.

Фуқаролар қабулида бошқа мурожаатлар ҳам масалага тааллуқли масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни қонун доирасида ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди. Шикоятларнинг барчаси тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди. Айрим фуқароларга эса муаммолари бўйича мавжуд қонунлар доирасида тушунтиришлар берилди.

Белгиланган режага кўра, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида фуқаролар қабуллари давом этмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться