Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё тараққиёт банки “Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш” дастури учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилишини тасдиқлади

2021-10-11 | Сиёсат

Осиё тараққиёт банки “Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш” дастури учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилишини тасдиқлади

Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштирар экан, хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун мустаҳкам ва рақобатбардош маҳаллий молиявий бозорлар муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, республика молия ва капитал бозорлари ривожланишига янги импулс бериш мақсадида 
 
2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини қабул қилди ва унга мувофиқ муҳим ислоҳотларни амалга оширмоқда. 
 
Хусусан, капитал ҳаракати операцияларини либераллаштириш ва хорижий инвесторларга маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозлари, хусусан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имкониятини яратиш, Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) аъзолигига қўшилиш, маҳаллий капитал бозорини халқаро молия бозорларига интеграция қилиш, капитал бозори моддий ва номоддий инфратузилмасини модернизатсия қилиш ва ривожлантириш, давлат аксия пакетларининг бир қисмини фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф ўтказиш йўли билан хусусийлаштириш ҳамда молиявий маҳсулотлар қаторини кенгайтириш, ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозлар ва капитал бозорига оид бошқа молия хизматларини татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Ўзбекистонда рақобатбардош молия бозорлари шаклланиши учун зарур бўлган сиёсий, қонунчилик ва институтсионал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки (OTB) томонидан жорий йилнинг 7-октабр санасида 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилиши маъқулланди. Шунингдек, қўшимча равишда 500 минг АҚШ доллари ислоҳотларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағлари кўринишида ажратилиши маъқулланди.
 
Мазкур дастурни тайёрлаш жараёнида бир қатор ислоҳотлар матрисаси ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Жумладан:
 
 – 2019 йил 30 декабрь санасида “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси” янги таҳрирда тасдиқланди;
 
 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрельдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сон қарори ва 2020 йил 5 октябрьдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сон Фармони қабул қилинди;
 
 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрельдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6207-сон Фармони билан 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастури қабул қилинди;
 
 – Молия вазирлиги ва Марказий банк барча қимматли қоғозлар ва бошқа капитал бозори активларининг ҳисоб-китобини “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУКда консолидатсия қилиш ва унинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳамда қимматли қоғозлар бўйича савдо платформаларини интеграция қилиш бўйича “Йўл харитани” тасдиқлади;
 
 – Давлат активларини бошқариш агентлиги фонд биржасида листингдан ўтган камида 10 та давлат корҳонаси кузатув кенгаши таркибига аёл раҳбар киритилишини таъминлаш ва 2023 йилга қадар уларнинг улушини 30%гача етказиш сиёсатини татбиқ этди;
 
 – “Тошкент” Республика фонд биржаси аксиялар ва корпоратив облигатсиялар листинг ва делистинг қоидаларини такомиллаштирди ва гендер тенглиги ва бошқарувда аёл раҳбарлар иштирокини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрди;
 
 – Молия вазирлиги томонидан Давлат қарзи тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди;
 
 – Молия вазирлигининг Давлат қарзини бошқариш департаменти фаолияти қайти кўриб чиқилди ва унга камида 3 нафар аёл ҳодим жалб этилди;
 
 – “Суғурта фаолияти тўғрисидаги” қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилди.
 
 – Марказий банк томонидан овернайт валютавий своп ва репо операциялари ҳамда 2 ҳафтагача бўлган муддатли валютавий своп, репо ва депозит ауксионларини жорий қилди.
 
ОТВнинг “Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш” дастури республикада молия бозорлари ривожланишини чуқурлаштириш ва уларни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб қувватлаш, давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорлари ликвидлигини ошириш, инвесторлар базасини кенгайтириш ва диверсификациялаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, назорат тизимини такомиллаштириш ва жозибадор молиявий инструментлар қаторини кенгайтиришга қаратилган. Бу, ўз навбатида, хусусий инвестисиялар оқимини рағбатлантириб, янги иш ўринлари манбаи ва юқори иқтисодий ўсиш драйвери сифатида хизмат қилади.
 
Шунингдек, ушбу дастур асосан банкларга асосланган молиявий воситачилик тизимини диверсификация қилиш орқали Ўзбекистон молия тизимининг тизимли заифлигини камайтиришга ёрдам беради. Молия бозорлари бошқарувининг такомиллаштирилиши бозорлар самарадорлигини оширади ва инвесторларнинг ҳимоясини кучайтиради.
 
ОТВнинг “Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш” дастури ислоҳотлар матрисаси 2021-2023 йилларда 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурига қўшимча равишда қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси функсияларини кенгайтириш ва ҳисоб-китобларни реал вақтда амалга ошириш салоҳиятини шакллантириш, фонд биржаси фаолиятини ва савдо қоидаларини такомиллаштириш, пай фондлар, жамоавий инвеститсия фондлари (Collective Investment Schemes), кўчмас мулк инвеститсия фондлари (Real Estate Investment Trusts) ва биржавий инвестиция фондлари (Exchange Traded Funds) шаклланиши учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва бошқа муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Поделиться