Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий» асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратилади
2021-10-11 | Инновация
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтдию унга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди. Йиғилишда қатор амалий ва стартап лойиҳалар кўриб чиқилди.
Улар илмий асослангани, келгусида амалий натижа олиш мумкинлиги каби параметрларга жавоб берган уч йиллик учта амалий лойиҳа ҳамда бажарилиши бир йилга мўлжалланган битта стартап лойиҳанинг молиялаштирилиши тасдиқланди. Муҳокамалар давомида тегишли илмий-техник кенгашлари раислари Ҳайъат раиси ва аъзоларининг саволларига жавоб беришди. Лойиҳалар Ҳайъат аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан аниқланди.
2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар рўйхати: https://mininnovation.uz/uz/news/3559
*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Стартап» лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»нинг 26-бандига мувофиқ коллегиал орган томонидан молиялаштирилиши маъқулланган «стартап» лойиҳани молиялаштириш тўғрисидаги шартнома ушбу стартап лойиҳани амалга ошириш учун очилган юридик шахс (компания) билан тузилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги