Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро каноэ спорт тури янги ўзгаришлар остонасида

2021-10-11 | Спорт

Яқин кунларда жаҳон каноэсида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган хорижий оммавий ахборот воситалари олимпия ўйинлари тизимидаги каноэ спорт турларининг кенгайиши ортидан унинг халқаро ташкилотига ҳам янгича қарашлар кириб келишини таъкидлашмоқда.

Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Италия пойтахти Римда ўтадиган Халқаро каноэ федерацияси(ICF)нинг конгресси айни ўзгаришларни таъминлаши эҳтимолдан йироқ эмас.

Конгресс мобайнида ICFнинг президенти, вице-президентлари, ижроия қўмитаси аъзолари сайланади. ICF сайтида келтирилган маълумотга кўра, Халқаро каноэ федерацияси президентлигига германиялик Томас Конецко ва россиялик Евгений Архипов даъвогарлик қилмоқда. Ҳар иккаласининг номзоди ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган.

Аслида ICFнинг мазкур йиғилиши бундан бир йил муқаддам Филлипин пойтахти Манилада ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус касаллиги туфайли анжуман бир йилга кечиктирилганди.

Айтиш лозимки, Германия каноэ федерацияси президенти Конецко 2012 йилдан бери ICF ижроия қўмитаси аъзоси, 2016 йилдан эътиборан ташкилотнинг вице-президенти ҳисобланади.

Архипов эса Санкт-Петербург шаҳридаги ресторанлар тармоғининг асосчиси бўлган ҳолда 13 йилдан бери Россия каноэ федерациясига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Халқаро олимпия қўмитаси сайтида келтирилган фикрларга кўра, германиялик собиқ спортчининг имкониятлари юқори бўлган ҳолда каноэ спорт турлари йўналишларининг олимпия ўйинлари тизимида ортиши ва ICFнинг айрим масалаларда гребля, серфинг ва слалом борасида халқаро спорт федерациялари билан муаммоли вазиятларга рўбарў келиши унинг бошқарувига янгича қарашга эга бўлганлар зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу маънода, бундай ҳолатда Россия каноэси раҳбари Архиповнинг ICF етакчилигига келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ амалда Халқаро каноэ федерацияси вице-президенти бўлган Томас Конецко ўз мавқеи ва бошқарувидан фойдаланиб, россиялик тадбиркорга йўл бермаслиги ҳам мумкин. Воқеалар ривожини эса вақт кўрсатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться