Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Бўлажак олим» танловида яна 37 нафар ёшлар ғолиб бўлди
2021-10-11 | Жамият
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг қарорига мувофиқ «Бўлажак олим» танловининг яна 35 нафар илмий ғоя муаллифларини ҳамда 2 та стартап лойиҳаси рағбатлантирилиши тасдиқланди. Танлов икки босқичда ўтказилди. Иқтидорли ёшларнинг танловга тақдим этилган аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган илмий ғоялари Ёшлар академияси томонидан кўриб чиқилди.
1-босқич натижалари бўйича танловнинг 2-босқичида иштирок этадиган талабгорлар тўғрисида йиғма рўйхат шакллантирилади. 2-босқичда талабгорлар ўз илмий ғояларини Танлов комиссияси олдида тақдимот (презентация) кўринишида ҳимоясини ўтказдилар.
Тақдимот ҳимоясида талабгорлар илмий ғояни қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилди. Камида 50 балл тўплаган илмий ғоялар Танлов комиссияси қарори билан ғолиб деб топилди.
«Бўлажак олим» танлови натижаларига кўра рағбатлантиришга тавсия этилган илмий ғоялар рўйхати; https://mininnovation.uz/uz/news/3558
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги