Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази билан “Kapital bank” аксиядорлик тижорат банки ўртасида ҳамкорлик ишлари давом этмоқда

2021-10-08 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази томонидан “UzASBO” дастурий мажмуасини ривожлантириш ва буджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ахборот технологиялари маркази ва тўлов хизматларини тақдим этувчи АКБ “Капиталбанк” аксиядорлик тижорат банки ўртасида ҳамкорликдаги ишлари давом этмоқда.

АКБ Капиталбанк “Apelsin” мобил иловаси тўлов хизматлари орқали “Ойлик мониторинг” хизматини (ойлик иш ҳақи бўйича электрон шаклда тўлиқ маълумотлар олиш хизмати) амалга ошириш бўйича хизматларни ташкил этилди.

2011-йилда ишга тушурилган “УзАСБО” дастурий мажмуасида бугунги кунда 30 мингдан ортиқ буджет ташкилотлари рўйхатдан ўтган бўлиб, жами
 
3 миллиондан ортиқ буджет ташкилотлари ҳодимларига иш ҳақи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
 
Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар бадал тўловлари учун АКБ КапиталбанкApelsin” тўлов хизматлари орқали ота-оналар бадал тўловни амалга ошириш имконияти яратилди.
 
Бундан ташқари келгусида мазкур хизматлар рўйхатини янада кенгайтириб бориш ва аҳолидан буджет ташкилотларига тўловларни амалга ошириш белгиланган. Масалан, тиббиёт муассасаларида кўрсатилган тиббий хизматлар учун, олий ва профессионал таълим муассасалари контракт тўловлари ҳамда бошқа хизматларни тақдим этиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться