Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси...
2021 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрельдаги ПФ-6207-сон Фармони билан тасдиқланган 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш ҳамда капитал бозори соҳасини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб боришни таъминлайди.
Меморандумга кўра томонларнинг қуйидаги ё‘налишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб бориши белгилаб олинди:
Капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш ҳамда капитал бозори соҳасини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш;
Капитал бозорини ривожлантириш Дастурида ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, ташкилий чора-тадбирлар ва таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқишда ўзаро ва бошқа масъул ижрочилар билан ҳамкорлик ўрнатиш;
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни амалга ошириш;
Капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича ўзаро тажриба, мутахассислар ва маълумотлар алмашиш;
Инвесторлар ва миноритарларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги