Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда келгусида Тиббиёт кластери ўз фаолиятини бошлайди
2021-10-07 | Жамият
Эндиликда қатор хизматлардан фойдаланиш учун Урганч шаҳридаги Давлат хизматлари маркази биносига кириш ва навбат олишга ҳожат йўқ.
“DXМ drive” хизматидан фойдаланиб, автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда ишингизни битиришингиз мумкин. “DXМ drive” хизмати фуқароларга:
• болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга қўйиш;
• пенсия ҳақида маълумотнома олиш;
• нафақа тайинлаш;
• электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ (parking) ҳудудида синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари хизмат кўрсатмоқда.
Манба: ЎзА