Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам

2021-10-07 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Сирдарё вилоятига келиб, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. 

Ўтган йили бу ерда полипропилендан катта сиғимли қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди. “Юмшоқ контейнер” деб аталувчи бу қоплар 500 килограммдан 5000 килограммгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. “Сирдарё мега люкс” йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

Еттита корпусдан иборат улкан корхона изчил ривожланиб бормоқда. Жорий йил май ойида икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилди. Яқин ойларда стреч плёнка ва спанбонд технологияси асосида нотўқима мато ишлаб чиқариш бошланади. 

Ҳозирда корхонада 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринлари 5 мингга етади.

Бугунги кунда Россия, Исроил, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби 14 та мамлакатга экспорт йўлга қўйилган. Янги лойиҳалар билан биргаликда экспорт ҳажми 215 миллион долларга етиши мўлжалланган. 

Давлатимиз раҳбарига истиқболдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Унга кўра, келгуси беш йилда полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этиб, умумий қиймати 350 миллион доллар бўлган саккизта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 260 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, Германия, Италия, Австрия технологияси ўрнатилади.

Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги билан бирга ижтимоий жиҳатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

- Бу маҳсулотларнинг хомашёси ўзимизда, она заминимизда. Бундан ақл билан фойдаланиб, нарх ва сифат мутаносиблиги таъминланса, маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлади. Фақат иқтисодий эмас, иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар қилиш керак. Тадбиркор ҳам даромад топсин, одамлар ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Зарур маблағ йўналтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш, келгусида ишчилар учун уй-жойлар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться