Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро пахта куни арафасида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

2021-10-07 | Жамият

Халқаро пахта куни арафасида бир қатор журналистлар Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрдилар. ОАВ вакиллари институт пахта уруғи банки ва ноёб пахта навлари билан таништирилди.

2019 йилнинг 7 октябрида Жаҳон савдо ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) котибиятлари билан ҳамкорликда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD), халқаро савдо маркази (ITC) ва халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ICAC) биринчи марта жаҳон пахта кунини эълон қилди. Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг таклифига биноан Жаҳон Савдо Ташкилоти ҳар йили 7 октябрь кунини Халқаро пахта куни сифатида нишонлаш қарорини қабул қилган.

Шу кунда барча пахта етиштирувчи давлатларда ўтказиладиган тадбирлар пахтачиликни, пахтани қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, соҳада ўтказиладиган тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, соҳада халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш ва бошқа амалий чораларни белгилашга қаратилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ғўза экин майдони бўйича (1,0-1,1 млн. гектар) дунё мамлакатлари орасида олтинчи ўринни, пахта толасини етиштириш бўйича бўйича (0,8-0,9 млн. тонна) бешинчи-олтинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда: 122 та пахтачилик-тўқимачилик кластерларида, пахтачилик илмий марказлари ва институтларида пахтанинг янги серҳосил, эртапишар, қурғоқчилик ва шўралаган тупроқ шароитларига чидамли навларини яратиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда, машинасозлик корхоналарида пахтага ишлов берадиган янги инновацион технологияларга асосланган техникалар, ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқарилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган пахтачилик соҳасидаги умумий қиймати 6,5 млрд сўмлик 11 та инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ҳам қатор лойиҳалар илмий-техник кенгашлар томонидан ўрганилмоқда. Иқлимнинг глобал даражада ўзгариши ер ҳароратининг йилдан йилга кўтарилиб боришига сабаб бўлмоқда, натижада қурғоқчилик ва сув захираларини камайиши кузатилмоқда.

Ўз навбатида қурғоқчилик бутун дунё бўйлаб қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилини кескин даражада йўқотилишига ҳам олиб келмоқда. Ўзбекистон сув захиралари чекланган регион бўлиб қурғоқчилик энг долзарб муаммолардан биридир. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги экинларининг сув танқислигига чидамли янги навларини яратиш олимлар олдида турган муҳим вазифалардандир.

Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари институт тажриба участкасида пахта теримида иштирок этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться