Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ijro.gov.uz” ягона идоралараро электрон тизимнинг самарали фаолият юритиши бўйича семинар бўлиб ўтди

2021-10-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва ижро интизоми соҳасидаги муаммолар мавзусида online семинар ўтказилди.

Семинарда: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Юридик департаменти ходимлари Беҳзод Юнусов ва Умиджон Иминов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати ҳодимлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг ходимлари Фарид Назаров ва Артур Давлетовлар иштирок этишди.
 
Асосий ижрочи Молия Вазирлиги бўлиб томонлараро асосий муоммолар: Ижро этилмаётган ҳужжатлар статистикаси, ижрони ташкил қилиш, муддати ўтган топшириқларни назоратдан ечиш, кам таъминланган оилалар фарзандларига кийим бош учун маблағлар ажратиш, темир дафтарга кирган оилалар учун кредит ажратиш шунингдек муддати белгиланган бироқ ижроси бажарилмаган ҳужжатларни ечиш масалалари муҳокама қилинди.  
 
Ҳолат юзасидан бугунги кунда актуал мавзу бўлган айрим ҳужжатларни муддатини узайтириш масаласи бўйича ечим изланди. Семинар сўнгида томонлар ўзаро фикр алмашинуви ва муаммолар бартараф этилганлиги учун миннатдорчилик билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться