Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ГИИнинг Ўзбекистон ривожланишидаги ўрни таҳлилига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

2021-10-05 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлигида Глобал инновацион индекснинг (ГИИ) Ўзбекистон Республикасининг ривожланишидаги ўрни таҳлилига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда халқаро ташкилотлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда иқтисодчи олимлар томонидан Ўзбекистоннинг ГИИдаги ўрни яхшиланиб, 2020 йилга нисбатан 7 поғона кўтарилгани муҳокама қилинди.

Онлайн тадбирни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди. Конференцияда АҚШнинг Корнел университети профессори ва индекснинг асосчиси Сумитра Дутта, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи Саша Вунш-Винсент, Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Глобал инновацион индекснинг таркибий кўрсаткичларига масъул вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашдилар.
Иброҳим Абдураҳмонов Глобал инновацион индекс асосчиларига яқин ҳамкорлик ва мунтазам консультатив ёрдам учун ўз миннатдорчилик билдириб, алоқалар янада мустаҳкамланиши ҳамда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишида ГИИ рейтинги асосида республика ҳудудларини баҳолаш бўйича маҳаллий рейтинг ишлаб чиқиш мақсадида Портуланс институти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифини берди.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи ҳамда ГИИнинг таҳрирчиси Саша Вунш-Винсент Ўзбекистон инновацион ривожланишни устувор мақсад қилиб, рейтинг тузувчилари билан доимий ҳамкорлик олиб бораётган ташаббускор давлатлар қаторида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва шу билан бир қаторда Ўзбекистоннинг тадқиқот ва ишланмалар, ахборот технологиялари, интеллектуал мулк каби қатор соҳаларда катта ижобий натижаларга эришаётганини кузатиб келаётганини билдирди.

АҚШнинг Корнел университети профессори ва индекснинг асосчиси Сумитра Дутта Ҳиндистон, Вьетнам каби давлатларнинг инновация соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини таъкидлаб, мазкур давлатлар тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш Ўзбекистоннинг рейтинг кесимидаги муаммоли соҳалари ижобий ўзгаришига таъсир қилиши мумкинлиги айтиб ўтди.

Бундан ташқари, конференцияда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ва аҳолининг кундалик ҳаётида инновациялар ва технологияларнинг кенг кириб боришини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, ва Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга келиб Глобал инновация индекси рейтингида жаҳоннинг 50 та илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини БИМТ ва Корнел университети билан биргаликда кўриб чиқиш ва такомиллаштиришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться