Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан my.soliq.uz порталида “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнаси яратилган эди.
Бу ҚҚС тўловчи юридик шахсларга фаолиятидаги камчиликларни аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бермоқда. Камчиликлар бартараф этилмаса солиқ тўловчиларнинг ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтиш учун тақдим этган аризаси рад қилиниши ёки мавжуд ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилиши мумкин. Мазкур хизматдан фойдаланиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан махсус қўлланма тайёрланган.
Бундан ташқари, ҳар бир мезон бўйича аниқланган камчиликлар кўрсатилган ойнада уни қандай бартараф этиш тўғрисидаги маълумотларни ҳам билиб олиш имкони яратилди. Бунинг учун ойнадаги тегишли ҳаволани танлаш кифоя. Бу солиқ тўловчиларга камчиликларини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор бартараф этишда қулайлик яратади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси