Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда адиб хотирасига бағишланган тадбирларга старт берилди

2021-10-04 | Жамият

Бугун, 4 октябрь куни Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда “Абдулла Қодирий – Ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

“Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда маданий, маърифий-маънавий меросни асрашга ҳамда уни ўзимиздан кейинги авлодга муносиб етказиб беришга катта эътибор қаратилмоқда, жумладан музейларимизга бўлган ёндашув тубдан ўзгармоқда. Куни кеча Сергей Бородин уй-музейидаги тадбир, бугунги Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган тадбир буларнинг бир дебочаси десак тўғри бўлади. Ўз ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари, шу жумладан уй-музейларга бўлган эътибор яна-да кучайтирилади”.
 
Шу билан бирга, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ҳукумати бебаҳо меросимизни асраш ва бу йўлда ҳаракат қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканини таъкидлади. Жумладан, Қодирий ижодига оид ҳужжатли филм яратилиб, унинг экранларда кенг намойиш этилиши, грантлар ажратилаётган аниматсион филмларда ҳам Қодирий ижодига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилди.
 
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Абдулла Қодирий асарларини яна-да кўпроқ тилларга таржима қилиш, адиб ижодини бошқа мамлакатларда ҳам  тарғиб қилиш, соҳага оид илмий-оммабоп асарлар яратишга алоҳида маблағ ажратилишини қўшимча қилди.
 
Маълумот учун: Бундан роппа-роса 83 йил илгари миллатимизнинг бир қатор фидойи маърифатпарварлари, улкан истеъдод соҳиблари, Ватан, эл-юрт равнақи, озодлиги, ободлиги тарафдорлари, раҳнамолари, қалби ва онги уйғоқ, тафаккур тараққиётига чанқоқ жадидлар шафқатсизларча қатл этилган. 1938 йил, 4 октябрь куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинган.
 
Бугун уларни хотирлаб ўтказилган тадбирда ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди алоҳида ёдга олинди. Хотира тадбири доирасида Ўзбекистон давлат драма театри актёрлари томонидан “Жинлар базми” спектаклидан саҳна кўриниши намойиш этилди.
 
Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг иқтидорли талабалари ўртасида Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига оид суратлар чизиш танловига старт берилди. Бугун бошланган танлов 14 октябрга қадар давом этиб, якунига кўра, ғолиблар тақдирланади.
 
Шу ўринда, маълумот учун қайд этиш лозимки, 4-14 октябрь кунлари Ўзбекистонда Қодирий ижоди кенг тарғиб қилиниб, бунда адиб асарларини ифодали ўқиш, унинг асарлари асосида олинган филмлар намойиши, ижтимоий тармоқларда Қодирий ижоди тарғиботига йўналтирилган челленж ўтказиш, республикамиз театрларида адиб асарлари асосидаги спектаклларни намойиш қилиш, китоб тақдимоти ҳамда бошқа қатор маърифий-маданий тадбирлар ўтказилади.
 
Бундан аввал Туризм ва спорт вазирлиги сайтида ўзбек ва рус адабиёти ривожига ўчмас ҳисса қўшган Сергей Бородиннинг уй-музейида адибнинг 119 йиллиги нишонлангани ҳақидаги мақола ва видео жойланган эди. https://uzbektourism.uz/news/view?id=1907

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться