Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир IT-техникум қурилиши билан танишди
2021-09-30 | Жамият
Ҳозирги кунда юртимизнинг барча вилоятларида IT-техникумларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бевосита назорати остида олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқовнинг шахсан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида барпо этилаётган IT-техникумнинг реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Ташриф давомида қурувчилар томонидан амалга оширилган ишлар таништирилди ва реконструкция ишларининг келгуси режалари муҳокама қилинди. Учрашувда қатнашганлар техникум биносини безашда етакчи IT-компанияларда қўлланилаётган ранглардан фойдаланишни таклиф қилди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, юртимизнинг барча ҳудуларида 14 та IT-техникумлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушба таълим даргоҳларида қарийб саккиз минг нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги ва телекоммуникациялар бўйича фанлардан сабоқ берилади.
Манба: ЎзА