Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Н-1 шаклдаги далолатномаларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига (“ЯММТ” ИДАК) киритилишини таъминловчи электрон база яратилди

2021-09-30 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги бўйича иш берувчилар томонидан расмийлаштирилган Н-1 шаклдаги далолатномаларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига (“ЯММТ” ИДАК) киритилишини таъминловчи электрон база яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги бўйича расмийлаштирилган Н-1 шаклидаги далолатномалар,  шунингдек, жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни ичида “ЯММТ” ИДАКга иш берувчи томонидан киритилиши лозим.

“ЯММТ” ИДАКга киритилган маълумотлар ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш борасида уларни қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, шунингдек,  ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги ҳисобини юритиш ва таҳлил қилишда қўлланилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться