Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм халқаро университети ўқитувчилари меҳмонхона бизнеси соҳасида Америка таълим институти (AHLEI) курсларини ўтадилар
2021-09-30 | Таълим
2021 йил 19 25-июл кунлари “Меҳмонхона бизнеси соҳасида сертификатланган мутахассис” онлайн-курслари ўтказилди ва унда “Ипак йўли” туризм халқаро университети ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.
Курс якунида С.Жуманазаров, М. Вафокулова, А.Суюнов, С.Шайдуллаева, Ж.Хамроқулов, А.Собиров, ҳамда У. Ғуломовларга халқаро базага киритилган AHLEI сертификатлари топширилди. Ушбу хужжат эгаларига дунёнинг исталган олий ўқув юртида меҳмондўстлик соҳасида таълим бериш имконини беради.
Маълумот учун: Меҳмонхона бизнесида Америка таълим институти (The American Hotel & Lodging Educational Institute - AHLEI)) - 65 йилдан ортиқ туризм ва меҳмондўстлик соҳаси мутахассисларини ўқитиш ва сертификатлаш бўйича жаҳон миқёсида этакчи ҳисобланади. Уюшма штаб-квартираси Orlando (Florida shtati)да жойлашган боълиб, компания офислари Мичиган штатининг Лансинг шаҳрида, шунингдек, Ҳиндистон ва Хитойда ҳам фаолият олиб боради. Компаниянинг кенг маҳсулотлари қаторига DVD материаллари, дарсликлар (босма ва рақамли), шунингдек, онлайн таълим тизимлари киради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги