“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Миллий матбуот марказида Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзкомназорат давлат инспексияси ҳамда “Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК томонидан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикасида мамлакатнинг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш, инноватсион маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун зарур муҳитни яратиш бўйича маълумотларга асосланган рақамли иқтисодиётни шакллантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай давлат хизматларини кўрсатиш сонини ошириш мақсадида тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Матбуот анжумани якунида иштирокчилар юқорида қайд этилган мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги