Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди
2021-09-29 | Технологиялар
2021 йил 29 сентябрь куни «Миллий матбуот маркази»да «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаёган лойиҳалар, Ўзкомназорат давлат инспекцияси ҳамда «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ДУК фаолият йўналишлари ҳақида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида мамлакатнинг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун зарур муҳитни яратиш бўйича маълумотларга асосланган рақамли иқтисодиётни шакллантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай давлат хизматларини кўрсатиш сонини ошириш мақсадида тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан белгиланган Ўзкомназоратнинг асосий вазифалари, мақсади, фаолияти давомида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ишлаб чиқаётган ахборот тизимлари, марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва фаолиятга алоқадор бошқа йўналишлар тўғрисида ахборот берилди.