Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей анжумани – ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

2021-09-28 | Сиёсат

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бугун Туркистон шаҳрида ўтказилган Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей анжумани – ўнинчи ялпи мажлисида иштирок этди.

Парламент қуйи палатасидан маълум қилинишича, мажлисда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси раиси Н.Нигматулин, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси раиси С.Гафарова, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Т.Мамитов, Туркия Буюк Миллат Мажлиси Спикери М.Шентоп, Венгрия Миллий йиғилиши Спикерининг ўринбосари М.Матрай иштирок этдилар.

Тадбирда доимий комиссиялар ҳужжатлари ва янги намунавий қонунлар муҳокама қилинди.

Учрашувда Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг кейинги ялпи мажлиси Қирғизистонда бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Мажлис якунида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг юбилей – ўнинчи ялпи мажлиси иштирокчиларининг Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться