Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёдаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида хорижлик ўқитувчилар иш бошлади
2021-09-27 | Таълим
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Президент таълим муассасалари агентлиги ташаббуси билан Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида чет эллик педагоглар Филипп ва Мария Лорелар ўз фаолиятларини бошлади.
«Меҳмонлар ижод мактаби билан танишар экан, мактабнинг кўркамлиги ва ўқувчилар учун яратилган шароитлардан ҳайратланганликларини, сирдарёлик ёшларга билим беришдан мамнун эканликларини таъкидладилар», — дейилади хабарда.
Ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоилнинг билдиришича, чет эллик педагоглар инглиз тилидан сабоқ беради.
Она тили ва адабиёт фанларини чуқурлаштирган ҳолда ўқитишга ихтисослаштирилган мазкур ижод мактаби 2019 йилда фаолият бошлаган эди. Унда айни пайтда 147 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
Манба: «Халқ сўзи»