Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Футзалчиларимиз Эрон дарвозасини 8 маротаба ишғол қилди, аммо...

2021-09-24 | Спорт

Литвада давом этаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати афсуски вакилларимиз учун эрта якунланди. 

Нимчорак финалда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари азалий ва ашаддий рақиблари бўлмиш Эронга 9-8 ҳисобида имкониятни бой беришди ва мусобақа билан хайрлашди.
 
Бироқ, холисона баҳо берадиган бўлсак, бугун кўрсатишган ўйини ҳамда шижоати билан футзалчиларимиз мағлубиятга асло лойиқ эмасди. Аммо, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Жаҳон чемпионатларида 9-маротаба иштирок этаётган эронликлар бизнинг футзалчиларга нисбатан аниқ ва самаралироқ ҳаракат қилишди.
 
Умуман олганда, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан бошини тик тутган ҳолда қайтишга ҳақли. Гарчи, илк ўйинда вакилларимиз биздан сезиларли даражада кучли бўлмаган Гватемалага аламли тарзда ютқазиб қўйишган бўлса-да, кейинчалик Аҳмедов шогирдлари кўрсатган ўйинлар мухлису мутахассисларга манзур бўлди.
 
Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири, сўнгги жаҳон чемпионати финалчиси Россия билан тенгма-тенг ўйнаган ҳамюртларимиз 4-2 ҳисобида ютқазишган бўлса, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Миср терма жамоаси устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб, мундиалнинг плей-офф босқичига йўл олди.
 
Чорак финал йўлида футзалчиларимиз сўнгги Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Эронга 9-8 ҳисобида аламли тарзда имкониятни бой беришди. Бироқ, биз учун йигитларимиз мағлуб эмас, балки ҒОЛИБ. Бугун орттирилган тажриба эса келгуси ғалабалар учун пойдевор бўлиб хизмат қилса не ажаб.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться