Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Амити университетида халқаро форум бўлиб ўтади

2021-09-24 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Амити университети томонидан дунё бўйлаб энг етук мутахассис олимларни жалб этган ҳолда олимлар ва профессор-ўқитувчилар учун “Халқаро профессор-ўқитувчилар муҳокамалари форуми” ўтказилмоқда.

Форум доирасида Vinchenzo Piuri  - италиялик машҳур олим маърузалари тингланади. U IEEE ходими ва АCМнинг таниқли олими ҳисобланади. У ахборотни қайта ишлаш соҳасидаги фаолияти билан машҳур бўлиб, сунъий интеллект, ҳисоблаш интеллекти, сигнал тасвирни қайта ишлаш, биометрия, саноат иловалари, ўлчаш тизимлари, арифметик бирликлар ва хатоларга бардошли архитектурага алоҳида эътибор қаратган. 
 
Шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги Амити университетининг ушбу форумни ўтказишидан мақсад, Республикада олимлар фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг дунёнинг энг кўзга кўринган мутахассислари билан муҳокамаларини ташкил этиш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада оширишга кўмаклашишдан иборат.
 
Халқаро форумда қатнашиш истагида бўлган барча таълим соҳасидаги ходимларни ва ушбу йўналишга қизиққанларни  жорий йилнинг 30 сентябрь куни Амити университетига таклиф этиб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться