Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ЙИДХП орқали ариза бериш мумкин

2021-09-23 | Жамият

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.
 
Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ЙИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали ариза билан мурожаат этади.
 
Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЙИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни (10 фоизли чегирма) ташкил этади. Йирик инвестиция  лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эьлон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида  қабул қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться