Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жалолиддин Мангуберди мажмуаси маънавият ва ғурур маскани бўлади

2021-09-22 | Сиёсат

Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуасининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Бу борадаги лойиҳа Президентимизнинг вилоятга аввалги ташрифи чоғида кўриб чиқилган, мутахассислар фикрлари асосида такомиллаштирилган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда бўлади. Бугунги кунда ҳайкалнинг асоси қурилмоқда. Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради.

Давлатимиз раҳбари мажмуа мазмунини бойитиш, шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

- Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак. Хиёбон бўйлаб унинг жанглари, қаҳрамонликлари ҳақида лавҳлар ёзиб қўйиш мумкин. Бу тарихни ва чет тилларини яхши билган гидлар тайёрлаш ҳам зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб қурилган ерости йўлини ҳам кўздан кечирди.

Қурилиш ишлари битгач, ҳудуд ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар экилади, фавворалар барпо этилади. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари, туризм хизматлари ташкил этилади.

Мажмуани эксплуатация қилишни тўғри йўлга қўйиш, бу ерда байрам тадбирлари,  фестиваллар ўтказиш учун ҳам шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться