Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган лойиҳалар ижроси Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида муҳокама этилди

2021-09-21 | Технологиялар

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, Ахборот технлогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари, бошқа масъул ходимлар иштирокида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган ва агентлик ижросига бевосита масъул бўлган лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзкомназорат бошлиғи томонидан лойиҳаларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш, ахборот тизимларини ишга тушириш, ходимларнинг АКТ ҳамда “Электрон ҳукумат”, рақамли технологиялар йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан агентлик мутасаддиларига тавсиялар берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари ҳам лойиҳалар ижросини таъминлашнинг аҳамияти, вазирлик томонидан бу борада ўрганишлар орқали ҳамкорлик қилиш муҳим эканлигини қайд этди. Йиғилиш якунида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича асосий вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться