2021 йил 21 сенябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳишам ас-Сувайлимни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув давомида Элчининг 2017-2021 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Таъкидланганидек, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб борди. Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятиниг амалий қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги