Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қоракўлда уч авлод учрашуви

2021-09-21 | Жамият

Бухоро вилояти Қоракўл туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Қоракўл тумани қўшни Туркманистоннинг Лебап вилояти билан чегарадош. Тадбирда Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Мамедов қатнашди. Хорижлик дипломат ҳунармандлар томонидан тайёрланган кўргазма билан танишди. Бухородаги олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган туркманистонлик талабалар билан суҳбатлашди. Суҳбатлар жонли ва самимий кечди. Айниқса, туркманистонлик ёшлар Ўзбекистонда билим олиш учун яратилган шароитлар, таълим дастурлари афзалликлари хусусида ўртоқлашди.

Бугунги кунда Бухородаги олий таълим даргоҳларида 715 нафар чет эллик талабалар таҳсил олмоқда. Шулардан 556 нафари туркманистонлик ёшлардир. Қоракўл тумани вилоятнинг кўп миллатли ҳудудларидан бири. Бу ерда ўзбек, қозоқ, туркман, татар ва бошқа миллат вакиллари тинч ва тотув яшаб келмоқда.  

Тадбирда сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда, айниқса, Бухорода рўй берган улкан ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Қишлоқ хўжалиги, таълим соҳасидаги ислоҳотлар меҳмонлар эътиборини тортди. Кекса авлод вакилларининг ҳаётий тажрибалари, улар эришган ютуқлар, амалга оширган ишлари жонли суҳбат давомида ёшларга ҳикоя қилинди. Вилоятда узоқ йиллар давомида юрт равнақи, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир давомида Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишонлари топширилди.  

Тақдирланганлар орасида Президент стипендияси совриндорлари, таҳсил давомида аъло натижаларга эришган туркман талабалари ҳам бор. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Манба: ЎзА

Поделиться