Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий Мажлис Сенати раиси бошчилигидаги делегация Қирғизистонга ташриф буюради
2021-09-21 | Сиёсат
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация бугун Қирғизистонга ташриф буюради.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қирғиз Республикаси Жокоргу Кенеши торағаси Талант Мамитов ўртасида икки томонлама муносабатлар, шу жумладан, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Ташриф доирасида минтақавий иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун барқарор алоқаларни шакллантиришга қаратилган «Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари мулоқоти» халқаро бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Унда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, тадбиркор аёллар ўртасида мамлакатлараро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги