Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон мерганлари Осиё чемпионатида 21 та медални қўлга киритди
2021-09-20 | Спорт
2021 йил 10-20 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш бўйича 14-Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси беш нафар мураббий раҳбарлигида 28 спортчи билан иштирок этди. Жамоа 5 та олтин медаль ва Осиё чемпиони унвонларини қўлга киритди!
Нигина Саидқулова якка ва жамоавий ҳисобда ғалаба қозониб, терма жамоа ҳисобига иккита олтин медални тақдим этди.
Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Мухтасар Тоҳирова ва Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси Вадим Скороваров аралаш жамоавий машқларда кумуш медални қўлга киритди. Мухтасар Тоҳирова Осиё, жамоавий ва аралаш машқлар бўйича икки карра кумуш медаль соҳибаси бўлди.
Ўқ отиш бўйича 14-Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 11 та кумуш ва 5 та бронза медалига эгалик қилди.
Манба: ЎзА